Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Россия Федерацияси Оренбург вилоятида йўловчи автобуси билан содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.02.2023 2688 Yangiliklar

 

22 февраль куни Россия Федерацияси Оренбург вилояти Оренбург – Қозон трассасида йўловчи автобуси ЙТҲга учради.

 

Автобус ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиши натижасида ариққа ағдарилиб кетади. Автобус салонида 29 нафар йўловчи бўлган, улардан 4 нафари болалардир. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Ушбу автобус Қозоғистон Республикасида рўйхатга олинган бўлиб, буюртма асосида “Кострома – Чимкент” йўналиши бўйича йўловчиларни олиб кетаётган бўлган. Автобус йўловчилари орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган.

 

Россия ФВВ Оренбург вилоят бошқармаси томонидан автобус йўловчилари дастлаб маҳаллий маданият уйига жойлаштирилган.

 

Йўловчилар тез ёрдам ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Шундан сўнг, йўловчилар бошқа автобусда ҳаракатланишни давом эттиришган.