Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Россиядан 918 нафар ҳамюртимиз йўловчи поездида Ўзбекистонга олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.08.2020 6074 Yangiliklar

 

Республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. 

Жорий йилнинг 10 август куни Гниловская – Тошкент йўналишида ҳаракатланишни бошлаган поезд бугун 918 нафар юртдошларимизни Ўзбекистонга олиб келди.  

Олиб келинган фуқаролар Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишларини таъминлаш мақсадида автобусларда Тошкент вилоятининг махсус карантин зоналарига етказилди.