Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Сайёр қабуллар давом этмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.10.2020 5905 Yangiliklar

 

   Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ҳудудларда транспорт тизими фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда хизматларни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган навбатдаги сайёр қабул Олмалиқ шаҳрида  бўлиб ўтди.

Соҳадаги муаммо ва шикоятларни ўрганишга қаратилган мазкур тадбирга Олмалиқ шаҳрида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, МЧЖ раҳбарлари таклиф этилди. Шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган сайёр қабул санитария меъёрлари ва қоидалари ҳамда карантин талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида Транспорт вазирлиги масъуллари ҳамда Тошкент вилояти транспорт бошқармаси раҳбарияти вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашиб, соҳага доир саволларига жавоб қайтарди. 

Учрашувда тадбиркорлар томонидан ҳайдовчи ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома муддатини узайтириш, автобуслар сотиб олишда имтиёз ва имкониятлар ажратишда ёрдам бериш ҳақидаги мулоҳазалар билдирилди.    

Шунингдек, айрим йўналишларни маҳаллалар кесимида узайтириш, йўлкира нархларини доимий назоратга олиш масаласида Тошкент вилояти транспорт бошқармаси томонидан мунтазам равишда рейд тадбирларини ташкил этиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўрта Чирчиқ тумани

Ўрта Чирчиқ туманидаги халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда эса Нурафшон шаҳри ва Бўка тумани вакиллари ҳам иштирок этишди. 

Бўкаликларнинг асосий талаби қатор ҳудудларга транспорт қатновини тиклаш ва йўлга қўйиш бўлди. Хусусан, “Кўк-орол”, “Бахмал”, “Гулистон”, “Рамадон”, “Қийиқчи”, “Мойтепа” маҳалла фуқаролар йиғинларигача транспорт қатновини ташкил этиш юзасидан таклиф билдирилди.

Ўрта Чирчиқ тумани тадбиркорлари эса ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган транспортлар қатновига чек қўйиш, бир қатор йўналишлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш, айримларида эса автобуслар сонини кўпайтириш, йўналишсиз таксилар ва “Дамас”лар фаолиятини узлуксиз назорат қилиб бориш ва соҳада ноқонуний фаолият юртишнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи С.Шоқосимов ушбу масалалар юзасидан жойларга чиқиб, рейд тадбирларини доимий ўтказиб борилишини маълум қилди.