Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Самара вилоятидан 700 дан ортиқ мамлакатимиз фуқаролари автобусларда Ўзбекистонга олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.09.2020 4936 Yangiliklar

Бугун, 27 сентябрь куни Самара вилоятидан 700 дан ортиқ мамлакатимиз фуқаролари автобусларда Ўзбекистонга олиб келинди.

Россия Федерациясининг турли минтақаларидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган мамлакатимиз фуқароларини юртимизга олиб келиш ишлари давом этмоқда.

Айни дамда репатриацион чартер рейсларининг сонини бир неча маротабага кўпайтирилиб, Россиянинг турли ҳудудларига мунтазам равишда махсус темир йўл қатновлари ҳам ташкил этилмоқда.   

Шу билан бирга, жорий йилнинг 23 сентябрь куни 15 та автобусдан иборат илк карвон Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларимизни Ватанга олиб келиш мақсадида Россияга жўнатилган эди. Режага мувофиқ бугун ушбу автобуслар 750 нафар фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келди.