Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Самарқандга "Афросиёб" поездининг қўшимча 4 та рейси йўлга қўйилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.12.2019 6517 Yangiliklar

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, фуқароларимизнинг Янги йил байрамини муносиб кутиб олиши ва дам олиш кунлари юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаришига имконият яратиш мақсадида “Тошкент - Самарқанд - Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган №764/763 - "Афросиёб" поездининг қўшимча 4 та рейси йўлга қўйилади.

Қўшимча рейслар 2019 йил 30,31 декабрь ҳамда 2020 йил 1,2 январь кунлари амалга оширилади.