Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзод учун овоз беринг

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.12.2019 6711 Yangiliklar

Ҳурматли транспорт ходимлари, 22 декабрь мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида фаол иштирок этиб ўз сиёсий ҳуқуқингиздан фойдаланинг.

Мамлакатимизнинг эртанги тақдири, маҳалламиз, шаҳримиз ва юртимиз фаровонлигига ҳисса қўша олувчи номзодларни танлаш айнан сизнинг қўлингизда.

22 декабрь, якшанба – дам олиш куни эрталаб соат 8:00 дан 20:00 гача ўзингизга қулай вақтда сайлов участкасига бориб муносиб номзод учун овоз беринг.