Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Сайёр қабул – муаммолар ечими  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.10.2024 1009 Yangiliklar

 

Ҳаво транспорти соҳасини ривожлантириш йўлида авиация фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда кўрсатилаётган хизматларни янада ривожлантириш, ҳаво транспорти соҳасидаги мавжуд муаммолар, соҳада фаолият юритаётган корхоналар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечимлари юзасидан таклифларни ўрганиш мақсадида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

 

Сайёр қабулда “Ўзавиация” Агентлиги, “Ўзаэронавигация” Маркази ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖ вакиллари, вазирлик марказий аппаратининг ҳаво транспорти бошқармаси мутахассислари, резидент авиакомпаниялар, хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистондаги вакиллари ҳамда Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти мутасаддилари иштирок этишди.

 

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев мамлакатимизда сўнгги йилларда фуқаро авиациясини ривожлантириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатни ошириш, янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ва ушбу йўналишда келгусидаги режаларга тўхталиб ўтди.

 

Хусусан, вазир ўринбосари давлат раҳбари томонидан белгилан топшириқларга мувофиқ Урганч, Бухоро аэропортларини ривожлантириш бўйича инвесторлар билан тақдимот ўтказилиши кўзда тутилганини таъкидлади. Шунингдек, авиация фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда кўрсатилаётган хизматларни янада ривожлантириш барча соҳа мутахассислари олдида асосий мақсад этиб белгиланганини айтиб ўтди.

 

Сайёр қабул давомида резидент авиакомпаниялар томонидан кўтарилган қўйидаги масалалар ва таклифлар тегишли мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди. Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида авиакомпаниялар вакиллари учун алоҳида хоналар ажратиш, ҳаво кемаларининг эҳтиёт қисмларини сақлаш учун омборхона тақдим этиш, ҳаво кемаларига юк юклаш ва қувватловчи ускуналар сонини кўпайтириш ва бошқа кўплаб масалалар юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

 

Сайёр қабул давомида кўтарилган ва ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.