Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларида ишлаш ҳуқуқини олиш учун  тендер  ўтказилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.03.2022 4253 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер жорий йилнинг 26 апрель санасида бўлиб ўтади.

Тендерга жойлаштирилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш, тизимдан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни юклаб олиш ҳамда тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

Шунингдек, талабгорлар тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ “Ипотека банк” Чилонзор бўлими, ҳ/р: 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР: 202811527) ўтказишлари лозим.

Тендер таклифларини юбориш учун тўловлар фақатгина ташкилотнинг банк ҳисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши керак.

 

Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар тендерга қўйилган лотлар:

 

ВШ-725 “Анджион – Қўқон” икки томондан

ВШ-735 “Қува – Шаҳрихон” икки томондан

ВШ-778 “Тошкент – Пахтаобод” икки томондан 

ВШ-899 “Боёвут – Бекобод” икки томондан

ВШ-922 “Навоий – Қарнаб” икки томонидан

ВШ-1033 “Тошкент – Нукус” икки томондан

ВШ-1056 “Тошкент – Хўжайли” икки томондан 

ВШ-1082 “Тошкент – Жарқўрғон” икки томондан

ВШ-1087 “Тошкент – Вобкент” икки томондан

ВШ-1098 “Навоий – Ғиждувон” икки томондан

ВШ-1108 “Тошкент – Бойсун” икки томондан

ВШ-1146 “Навоий – Р.Махманов КФЙ” икки томондан

ВШЙТ-1132 “Беруний – Урганч” икки томондан.