Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ШҲТга аъзо давлатлар транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.12.2019 6851 Yangiliklar

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Хитой Халқ Республикасининг Ляньюньган шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг: "ШҲТ доирасида савдо ва логистика ҳамкорлигини кенгайтириш, биргаликда Осиё ва Европа ўртасида халқаро логистика ва транспорт йўлакларини қуриш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида ШҲТ бош котиби Владимир Норов, Цзянсу провинцияси, Ляньюнган шаҳри раҳбарлари ва  ҳукумати вакиллари, транспорт, ташқи савдо вазирлари, божхона ва фитосанитария идоралари вакиллари,  ШҲТга аъзо давлатлар темир йўл маъмуриятлари раҳбарлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида шунингдек, Ташкилотга аъзо давлатларнинг темир йўл, денгиз, транспорт-логистика, қурилиш, коммуникация соҳасида фаолият юритаётган компания ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари қатнашди. 

Давра суҳбати иштирокчилари транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт - логистика ва коммуникация соҳасидаги кенг кўламли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ўзаро савдо алоқаларини сезиларли даражада кенгайтириши, янги бозорларни яратиши, минтақавий ривожланишга муҳим туртки бериши ва ШҲТ маконида замонавий транспорт йўлакларининг яратилишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди. 

Иштирокчилар Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудлари орқали ўтадиган халқаро ва минтақавий транспорт коридорларининг рақобатбардошлигини ва жозибадорлигини ошириш мақсадида кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш, минтақанинг транзит-логистика имкониятларини янги халқаро коридорларни ташкил этиш, мавжуд йўналишларни ва мультимодал логистика марказларини модернизация қилиш орқали ШҲТ маконида халқаро транспорт-логистика тизимини ривожлантириш лозимлигини қайд этишди.