Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ШҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.05.2022 4353 Yangiliklar

 

2022 йилнинг 11-12 май кунлари Хива шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ саммитига раислиги доирасида ташкил этилаётган мазкур тадбирда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилади.

Хусусан, минтақавий транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш ШҲТ давлатларининг барқарор иқтисодий ўсишининг муҳим омилларидан бири эканлигини инобатга олган ҳолда кенг қамровли ва яхлит транспорт тизимини ташкил этиш, соҳага замонавий рақамли технологияларни жорий этиш орқали савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, юк ташувлар ҳажмини ошириш транспорт коммуникацияларини такомиллаштириш борасида ягона қараш ва ёндашувларни шакллантириш масалалари кўриб чиқилади