Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Сингапур билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.08.2022 4674 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Сингапур Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли бин Баҳаруддин билан учрашди.

 

Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.

 

Хусусан, Сингапурнинг жамоат транспорти, таксилар фаолиятини тартибга солиш, йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш ҳамда аэропортлар бошқруви каби йўналишлардаги илғор тажрибасини ўрганиш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

 

Элчи жаноблари мазкур масалада амалий ёрдам кўрсатишга ҳамда Сингапур ушбу йўналишда Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорига айланишига ишонч билдирди.

 

Суҳбат давомида томонлар транспорт соҳасида рақамли технологиялар ва ечимларни жорий этишни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этган ҳолда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.

 

Учрашув якунида томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожалантириш юзасидан келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.