Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Сирдарё вилоятида жамоат транспорти билан қамраб олинмаган ҳудудлар ўрганилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.01.2021 5395 Yangiliklar

 

Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бугунги кунда вилоятда 224 маҳалла бўлиб, шундан 24 таси энг чекка ҳудудларда жойлашганлиги сабабли жамоат транспорти билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Mуаммоларни жойига бориб ўрганиш, аҳолига транспорт соҳасида кўрсатилётган хизматлар ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида вазир ўринбосари Раҳмонбек Усмонов дастлаб Сирдарё ва Сайҳунобод туманларида бўлди.

“Фаровон”, “Илғор”, “Интилиш” ва “Бахмал” МФЙда бўлиб ўтган учрашувларда ҳудудлар аҳолисининг транспорт тизими билан боғлиқ муаммолари маҳаллабай кесимида ўрганиб чиқилди.

Шундан сўнг вилоят транспорт бошқармасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги автобус йўналишларини ташкил қилиш масаласи муҳокама этилди.