Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.11.2020 8991 Yangiliklar

 

Транспорт вазирлиги ишчи ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси” шиори остида турли-туман спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Ишчи ходимларнинг жисмоний ривожланиши орқали меҳнат унумдорлиги ва самарали иш фаолиятига эришиш мақсадида вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан дам олиш кунлари мунтазам равишда вазирлик марказий аппарати ходимлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

– Бугунги мусобақа орқали ҳамкасблар билан соғлом рақобатда белашдик. Агар инсон соғлом бўлса, ишида ҳам унум бўлди , – дейди Ф. Нархўжаев. –  Халқимизда соғ танда соғлом ақл, деган гап бежизга айтилмаган.