Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

STADLER компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.09.2024 1025 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов ва STADLER RAIL компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича раиси Александр Луфт ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

 

Томонлар ҳамкорликнинг потенциал йўналишларини, жумладан, электропоездларни харид қилиш, хизмат кўрсатиш бўйича маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, харид қилинадиган маҳсулотларни Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

 

Stadler вакиллари музокаралар давомида юқори қулайликларга эга йўловчи вагонларининг турли сегментдаги модификацияларини қуриш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича компания тажрибаси юзасидан тақдимот ўтказди.

 

Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон Республикаси йўловчи темир йўл тармоғи эҳтиёжларига мувофиқ компаниянинг потенциал имкониятларини ва Stadler МДҲ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ҳар бир сегменти учун компаниянинг нарх сиёсатини батафсил ўрганиш бўйича келишувга эришди.