Ўзбекистон Республикаси Президенти Чавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувида ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳокимларга ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида вазифалар берилган эди. Ушбу вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят Транспорт бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида таҳсил олаётган ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Хусусан, куни кеча Термиз давлат университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат университети Термиз филиалида Сурхондарё вилоят транспорт бошқармасининг мутасадди раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Термиз давлат университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат университети Термиз филиалида таҳсил оладиган 250 нафар талаба иштирок этишди.
Тадбир аввалида Вилоят Транспорт бошқармаси темир йўл транспорти бўлим бошлиғи, Тарифларни шакллантириш ва тендирларни ўтказиш сектори бош мутахассислари Транспорт вазирлиги томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилда мамлакатимиз транспорт тизимини тубдан такомиллаштириш, мазкур соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифатини замон талаблари даражасига кўтариш юзасидан белгиланган мақсадларга тўхталиб ўтди.
Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашув давомида ёшлар ўзларини ўйлантираётган масалалар, қизиқтираётган саволлар ва таклифлари билан ўртоқлашди.