Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Талабалар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.02.2025 234 Yangiliklar

Бугун, 18 февраль куни Транспорт вазирлигида Тошкент давлат транспорт университети талабалари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

 

Тадбирда Транспорт университетининг Юриспруденция, Авиация муҳандислиги йўналишлари бўйича ҳамда Петербург давлат транспорт университетининг қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалари иштирок этишди.

 

Тадбир давомида талабаларга вазирлик фаолияти, унинг тузилмаси, вазифа ва функциялари тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди. Шунингдек, Ҳаво транспорти бошқармаси, Юридик ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари раҳбар ходимлари ёшлар билан мулоқот қилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.