Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.02.2020 5626 Yangiliklar

Бугун, 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ва Тошкент шаҳридаги Инха Университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича Меморандум имзолаш юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Музокарада масофавий таълимни ривожлантириш, илмий-амалий лойиҳаларни бирга амалга ошириш ва кадрлар малакасини оширишда хориж тажрибасидан фойдаланиб ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг ўқув лабароториялари билан танишиб, келажакда биргаликда ҳамкорлик олиб боришга келишилди.