Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Танзания ва Ўзбекистон авиация ҳукуматлари ўртасида келишув имзоланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.10.2024 2279 Yangiliklar

Аввал хабар берилганидек, ICAN-2024 тадбири доирасида Транспорт вазирлиги делегацияси томонидан Ташқи ишлар вазирлиги қўллаб-қувватлови билан янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича қатор давлатлар билан келишувлар олиб борилмоқда.

 

Навбатдаги музокаралар Танзания бирлашган республикаси билан бўлиб ўтди. Музокараларда томонлар икки мамлакат ўртасида юк ва йўловчи ташувларини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларини кўриб чиқишди. Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида йўловчи ва юк ташувлари бўйича авиақатновларни ташкил этиш бўйича келишув имзоланди.

 

Келишувда белгиланган квотага мувофиқ ҳафтасига 21 марта йўловчи парвозларини, юк ташиш бўйича эса ҳар икки томондан чекловсиз авиақатновларни амалга оширишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

 

Танзания Ўзбекистон учун мутлақо янги йўналиш ҳисобланади. Мамлакат ўзининг мўътадил об-ҳаво шароити, Малдив ороллари билан беллаша оладиган зилол сувларига эга Занзибар ороли, ёввойи табиат қўйнидаги саванналари ҳамда саргузаштларга бой Климанжаро тоғлари билан туристлар эътиборини, шунингдек қаҳва, чой, какао, гуллар ва тропик мевалари билан савдогарлар эътиборини тортиб келади.

 

Бу эса ўз навбатида Ўзбекистонининг туристик компаниялари ҳамда авиакомпаниялари учун транзит туристлар оқимини ривожлантиришга ажойиб имконият ҳисобланади. Шунингдек, Танзания аҳолиси учун Ўзбекистонга зиёрат туризмини йўлга қўйиш бўйича Туризм қўмитаси ҳамда авиакомпаниялар учун янги эшикларни очади.