Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.12.2019 5984 Yangiliklar

Ўзбекситон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармасида вилоятда рўйхатдан ўтиб, автомобиль транспортида юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган ташувчилар иштирокида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ бошқармаси билан ҳамкорликда қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.   

Йиғилишда жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар кенгашларига ўтказиладиган сайлов, Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 27 ноябрдаги 687-сонли фармойиши “Вилоят ҳудудида “Ҳаракат хавфсизлиги ўн беш кунлиги”ни ўтказиш, ташувчилар томонидан лицензия талаб ва шартларига риоя этилишининг таҳлили, Тошкент вилоятида йўловчи ташиш транспортида йўловчиларни ташиш тарифларини қайта кўриб чиқиш ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисида ва бошқа бир қатор масалалар хусусида сўз юритилди.

Тошкент вилоятининг ИИББ ЙҲХБ бошқармаси бошлиғи Б.Ниғмонов кун тартибида белгиланган масалаларга тўхталиб ўтар экан, ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарларига ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этишини қатъиян назоратга олиш,  йўналишларда кунлик қатновни амалга оширишдан олдин ҳаракат хавфсизлиги бўйича белгиланган тартибда йўриқномалар ўтказиш ҳамда ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан, транспорт воситаларини эса техник кўрикдан ўтишини кучайтирилган равишда олиб бориш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишни Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи С.Шоқосимов давом эттириб, кун тартибида белгиланган барча масалалар бўйича тўхталиб ўтди. Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар кенгашларига ўтказиладиган сайловда сифатли ва беғараз транспорт хизматини самарали ташкил этиш ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 27 ноябрдаги 687-сонли фармойиши “Вилоят ҳудудида “Ҳаракат хавфсизлиги ўн беш кунлиги”ни самарали ўтказиш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилиши юзасидан корхона раҳбарларига кўрсатма берди.