Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ташувчилар билан очиқ мулоқот

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.09.2024 828 Yangiliklar

Бугун дунёда кузатилаётган геосиёсий жараёнлар автомобиль транспортида халқаро юк ташувларида қатор кутилмаган муаммоларни вужудга келтирмоқда.

 

Натижада эса анъанавий транспорт маршрутлари бўйлаб юк ташувлари чекланиб, муқобил транспорт йўлакларини ривожлантириш ҳамда миллий ташувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳар қачонгидан долзарб масалага айланди.

 

Айни шу жиҳатларни инобатга олган олда Транспорт вазирлиги томонидан жорий йилнинг 27 сентябрь куни ташув фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи 50 дан ортиқ корхона раҳбарлари иштирок этган учрашувда дастлаб Европа йўналишида юзага келаётган муаммолар, умумий вазият муҳокама этилди.

 

Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашувда корхона раҳбарларнинг юзага келаётган муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлари тингланди.

 

Учрашувда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилиши ва ўрнатилган тартибда ҳал этиш бўйича чоралар кўрилиши белгилаб олинди.