Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

«TAV Airports Holding» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.01.2021 5259 Yangiliklar

 

Бугун Транспорт вазирлигида Туркия Республикасининг “ТАV Airports Holding” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов ҳамда “ТАV Airports Holding” компанияси президенти Сани Шенер мамлакатимиз аэропортларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда дастлаб мамлакатимиз авиация соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳусусида батафсил маълумот берилди. Ўз навбатида «TAV Airports Holding» мутахассислари компания фаолияти, асосий йўналишлари ва Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалари борасида тақдимот ўтказди.

“ТАV Airports Holding” компанияси президенти Сани Шенер “Тошкент” халқаро аэропорти ва ҳудудий аэропортларни ривожлантириш масаласида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якуни бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ўзро алоқаларни ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.