Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Темир йўл чипталарини харид қилиш бўйича янги мобил дастур ишга тушди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.02.2020 28986 Yangiliklar

Бугунги кундан бошлаб "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан IOS платформаси фойдаланувчилари электрон чипталарини харид қилиши учун янги "Uzrailways tickets" мобил дартури тест режимида ишга туширилди.

Янги мобил дастур бир хил веб-ресурс хусусиятларига эга бўлиб (https: //e-ticket. railway. uz/),  бошқача айтганда,  электрон йўл ҳужжатлари (чипта)лари расмийлаштирилиб,  дарҳол электрон рўйхатга олинади.  Бундан ташқари,  иловада "Чиптани қайтариш" функсияси ҳам мавжуд.  

Мобил дастурни такомиллаштириш бўйича ишлар давом этаётганлигини инобатга олиб,  ўз таклифларингизни Электрон тижоратни ривожлантириш бўлимининг e-ticket@railway. uz. электрон почтасига юборишингизни сўраймиз.  Шунингдек,  +998712997984 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Эндиликда пойездга чипталарини шахсий смартфонингиз орқали UZCARD  ва HUMO банк картлари билан ҳарид қилишингиз мумкин. 

Эслатиб ўтамиз,  Android платформаси учун мобил дастур ҳам янгиланди ва уни юклаб олиш учун эса қуйдаги  ҳаволага ўтинг:  ҳттпс: https: //play. google. com/store/apps/details?id=com. axonlogic. uzrailway

Изоҳ:  Мавжуд электрон чипталарини сотиб олишда Visa ва MasterCard каби халқаро тўлов тизимлар интеграцияси билан боғлиқ ишлар олиб борилмоқда.