Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Термиз туманида замонавий автошоҳбекат қурилиши бошланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.01.2025 151 Yangiliklar

Сурхондарё вилояти Термиз тумани Жуйжангал маҳалласи ҳудудида замонавий автошоҳбекат қурилишига тамал тоши қўйилди. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади вилоятнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолига янада қулай хизмат кўрсатишдан иборат.

 

Янги автошоҳбекат қурилишига старт берилиши тадбирида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Назаров, вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи Илҳом Ибрагимов ҳамда соҳага алоқадор бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Шу ернинг ўзида янги автошоҳбекат имкониятлари тақдимоти ўтказилди.

 

Мазкур автошоҳбекат бир вақтнинг ўзида 950-1000 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлиб, бекат ишга тушиши билан М-41 халқаро автомагистраль йўли йўналишидаги 7 та туман аҳолиси учун транспорт хизматлари кўрсатиш янада кенгаяди. Бу эса Термиз шаҳрига кириш-чиқиш жараёнларини осонлаштириб, янги йўналишлар ташкил этилишига хизмат қилади.

 

Бундай лойиҳаларнинг амалга оширилиши нафақат транспорт хизматлари ривожланишига, балки вилоятнинг умумий ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга ҳам замин яратади. Замонавий автошоҳбекат фақатгина Термиз шаҳрини эмас, балки бутун Сурхондарё вилояти учун муҳим инфратузилма объекти ҳисобланади.