Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Термизда савдо ва транспорт масалалари бўйича минтақавий форум бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.12.2019 5903 Yangiliklar

Жорий йилнинг 3-4 декабрь кунлари Термиз шаҳрида “Савдо имкониятлари ва транспорт-транзит муаммолари” мавзуида минтақавий форум бўлиб ўтди. Ушбу форумда мамлакатимиз ҳамда Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва Украина сингари 17 та давлатдан вакиллар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятнинг ижтимоий - иқтисодий, жуғрофий имкониятлари ҳамда ўзига хос инвестициявий хусусиятлари намойиш этилди. Марказий Осиё транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш, савдо ва инвестиция алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.