Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“The Investor” нашри транспорт соҳасида амалга оширилётган лойиҳаларга хорижий инвесторларни жалб этишга кўмаклашади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.11.2022 3871 Yangiliklar

 

Бугун, 2 ноябрь куни транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “The Investor” нашри таҳририяти директори Леанардо Словински билан учрашди.
 
Учрашувда томонлар мамлакатимиз транспорт соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига хорижий инвесторларни жалб қилиш имкониятларини муҳокама этишди.
 
Хусусан, давлат-хусусий шериклик асосида Бухоро ва Урганч аэропортларини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Тошкент – Андижон, Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
 
Шунингдек, Илҳом Маҳкамов давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимиз ва бутун минтақа транзит салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи янги транспорт коридорларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” ва “Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳалари тўғрисида маълумот берди.
 
Леанардо Словински транспорт соҳаси мамлакат иқтисодиёти ривожида муҳим ўрин тутишини эътироф этган ҳолда соҳани ривожлантириш йўналишада амалга оширилаётган лойиҳаларни юқори баҳолади.
 
Учрашув якунида томонлар соҳада амалга оширилаётган лойиҳаларга хорижий инвесторларни жалб қилиш йўналишида ҳамкорликда ишларни ташкил этишга келишиб олди.