Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тил – миллат кўзгуси

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.10.2021 3755 Yangiliklar

 

Транспорт вазирлиги марказий аппаратида 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент давлат транспорт университети Ўзбек тили (рус тили) кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида “Тил – миллат кўзгуси” мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар она тилимизнинг тарихи, жамиятимиз тараққиётидаги ўрни, давлатимизнинг она тилимизга бўлган эътибори тўғрисида сўзлаб берди.
Шунингдек, мазкур учрашувларни Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясида ҳам ўтказиш белгилаб олинди.