Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тожикистон билан «Е-Permit» тизимини жорий этишни жадаллаштириш масаласи муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.12.2024 514 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири биринчи ўринбосари М.Омаров ҳамда Тожикистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Ш.Саидмуродзода раҳбарлигида бўлиб ўтган автомобиль ташувлари масалалари бўйича қўшма комиссия йиғилишида мамлакатларимиз ўртасида халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

 

Видеоконференс-алоқа шаклида ўтказилган учрашувда томонлар халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳолати ҳақидаги ахборот билан бўлишишди ҳамда 2025 йил учун рухсатнома бланкаларини алмашиш квоталари келишиб олинди.

 

Шунингдек, томонлар юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон «Е-Permit» айирбошлаш тизими жорий этишни жадаллаштириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.