Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Тошкент" автовокзали орқали 1 млн 700 мингдан ортиқ йўловчи ўз манзилига етказилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.06.2023 1662 Yangiliklar

 

2023 йилнинг ўтган беш ойи давомида (январь – май) жами 1 млн 786 минг 155 нафар йўловчи "Тошкент" автовокзалидан амалга оширилаётган автобус қатновлари орқали ўз манзилига етказилди.

 

Ушбу давр мобайнида автовокзалдан 18 та маҳаллий, 10 та халқаро ҳамда 51 та вилоят ҳудуди, шаҳар атрофи йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатилган.

 

Маҳаллий йўналишларда 3 592 та, халқаро йўналишда 892 та вилоят ҳудуди, шаҳар атрофи йўналишида эса 210 095 та жами 214 579 та рейс бажарилган.