Тошкент давлат транспорт университети қабул комиссияси ўз фаолиятини бошлади. 2023-2024 ўқув йили учун университетда қуйидаги факультет ва йўналишлар учун бакалавриатга жами 680 нафар талаба қабул қилинади:
 
- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
 
- Рақамли иқтисодиёт (транспорт)
 
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)
 
- Менежмент (транспорт соҳасида лойиҳалар бошқаруви)
 
- Корпоратив бошқарув
 
- Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
 
- Юриспруденция (халқаро транспорт ҳуқуқи)
 
- Ахборот тизимлари ва технологиялар (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
 
- Дастурий инжиниринг
 
- Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
 
- Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
 
- Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича)
 
- Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича)
 
- Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича)
 
- Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича)
 
- Интеллектуал муҳандислик тизимлари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
 
- Транспорт воситалари муҳандислиги (турлари бўйича)
 
- Ҳаво кемаларининг техник эксплуатацияси
 
- Авиация инжиниринги (турлари бўйича)
 
- Амалий космик техногиялар
 
- Транспортда ташишни ташкил этиш ва бошқариш (транспорт турлари бўйича)
 
- Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича)
 
- Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича)
 
- Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш
 
- Қурилиш муҳандислиги: бино ва иншоатлари қурилиши
 
- Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (турлари бўйича)
 
- Йўл муҳандислиги (соҳалар ва фаолият турлари бўйича)
 
- Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш
 
- Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (тармоқлар бўйича)
 
- Транспорт логистикаси (транспорт турлари бўйича)
 
- Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш
 
- Йўл ҳаракатини ташкил этиш
 
- Автомобил сервиси
 
 
Тошкент давлат транспорт университетида 2023/2024-ўқув йили учун қабул жараёнлари юзасидан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида алоқа маркази фаолиятини йўлга қўйди.
 
Алоқа маркази телефон рақами: 1318