Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент метрополитенининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса юзасидан Ҳукумат комиссиясини тузиш ҳақида

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.12.2019 5940 Yangiliklar

Жорий йилнинг 18 декабрь куни сурункали ёғингарчилик оқибатида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида тупроқ кўчиши содир бўлган. 

Юзага келган ҳолатни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги куч ва воситалари сафарбар қилинган. 

Ушбу ҳудудда содир бўлган ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланди.

Шунингдек, ​Тошкент метрополитенининг ер усти ва ер ости метро йўналишлари қурилишида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши қайд этилди.