Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Тошкент – Москва” йўналишида ҳаракатланаётган автобус қатнови юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.01.2023 3187 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 9 январь куни соат 18:00 да “Uzautotrans service” МЧЖнинг давлат рақам белгиси 01 344 CGA бўлган “YUTONG BUS ZK6122H9” русумли автобуси барча талабларга риоя этган ҳолда техник, тиббий ва махсус йўриқномалардан ўтиб, “Тошкент – Москва” йўналиши бўйича 26 та йўловчи билан “Тошкент” автовокзалидан белгиланган жадвал асосида қатновни амалга ошириш учун йўлга чиққан.

 

Йўналиш давомида жорий йилнинг 10 январь куни Тошкент вақти билан соат таҳминан 22:00 да Қозоғистон Республикасининг Актобе вилояти “Самара – Чимкент” трассасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлларда вужудга келган музламалар сабаб шу йўналишда ҳаракатланаётган барча енгил, юк ва жамоат транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

 

Шу жумладан юқорида кўрсатиб ўтилган автобус ҳаракати ҳам вақтинчалик тўхтатилган. Маҳаллий ҳукуматнинг ФВВ департаменти томонидан йўловчилар ўша атрофдаги масжидга вақтинчалик жойлаштирилган.

 

Йўлдаги музлар ва тўсиқлар бартараф этилгандан сўнг транспорт воситалари ўз ҳаракатларини давом эттиришган. Ҳозирда давлат рақам белгиси 01 344 CGA бўлган “Uzautotrans service” МЧЖнинг “Тошкент – Москва” йўналишида қатновни амалга ошираётган автобус Қозоғистон ва Россия Федерацияси чегара божхона постидан ўтмоқда.

 

Ҳайдовчи билан ўрнатилган оператив алоқага кўра автобусдаги барча йўловчилар соғ-саломат ҳолда йўналишда ўз сафарини давом эттирмоқда.