Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Тошкент – Самара” йўловчи поездининг ҳаракати қайта тикланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.06.2022 2811 Yangiliklar

 

Бугун, соат 19:05 да “Тошкент Марказий” темир вокзалидан “Тошкент – Самара” йўналишидаги 5-сонли халқаро йўловчи поезди ҳаркати бошланди.

2 йилу 3 ойдан сўнг илк бора қатновини амалга ошираётган мазкур халқаро йўловчи поезди 10 та йўловчи вагон ва 1 та ресторан вагондан иборат.

Эслатиб ўтамиз, “Тошкент – Самара – Тошкент” поезди ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05 да “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14 да Россия Федерациясининг “Самара” темир йўл вокзалига етиб боради.

Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11 да жўнаб кетиб, “Тошкент-Марказий” вокзалига сешанба куни соат 16:56 да етиб келади.