Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент шаҳри йўловчи транспортини декарбонизация қилиш йўналишлари

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.02.2023 2738 Yangiliklar

 

2023 йил 14 февраль куни "Hyatt Regency" меҳмонхонасида “Тошкент шаҳри йўловчи транспортини декарбонизация қилиш йўналишлари” лойиҳасининг якуний тадбири бўлиб ўтади.

 

Тадбир Халқаро Транспорт Форуми (ХТФ) томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

 

“Осиёда барқарор инфратузилма дастури (SIPA)” доирасида “Тошкент шаҳри йўловчи транспортини декарбонизация қилиш йўналишлари” лойиҳаси 2021 йилда бошланган бўлиб, ушбу лойиҳа ХТФ томонидан, Транспорт вазирлиги ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ билан ҳамкорликда амалга оширилди ҳамда якуни бўйича “Тошкент шаҳри учун шаҳар мобиллигини яхшилаш режаси” ишлаб чиқилди.

 

Якуний тадбир давомида мазкур режа ҳамда жамоат транспортини ривожланиш масалалари муҳокама қилинади.