Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи қатор автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.12.2019 10761 Yangiliklar

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқич қурилиш ишлари доирасида ерости ўтиш йўли барпо этилмоқда. Шу муносабат билан таъмирлаш ишлари якунига қадар ҳудуддаги Аҳмад Дониш кўчасининг Янги шаҳар кўчасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмидаги ўтиш йўли автотранспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Бу эса ўз навбатида жамоат транспорти — автобуслар ҳаракатига ҳам таъсир ўтказади.

«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг маълумотига кўра, юқоридаги манзилдан ҳаракатланувчи 5, 25, 36, 52, 60, 72, 82, 91, 95, 96, 97, 111, 119, 140, 149, 151, 152, 190, 198-сонли йўналишлардаги автобуслар ҳаракатини Аҳмад Дониш кўчасидан Янги шаҳар ҳамда Амир Темур кўчалари орқали давом эттиради.