Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти хизматидан фойдаланувчилар сони ортмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.06.2023 1581 Yangiliklar

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳаракат таркибининг янгиланиши, йўналишларга янги катта ва ўта катта сиғимли автобус ва электробусларнинг чиқарилиши натижасида шаҳар жамоат транспорти хизматидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда.

 

Хусусан, йўловчи ташувлари жорий йил май ойида кунлик 782 минг нафар йўловчини ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 478 минг нафарни ташкил этган эди (ўсиш +63%).

 

Жорий йил май ойида кунлик 1330 та автобус йўналишга чиқарилган бўлса, 2022 йилнинг шу даврида кунлик автобуслар сони 806 тани ташкил этган (+40%).

 

2023 май ойида амалга оширилган кунлик қатновлар сони 16 741 тани ташкил этган. 2022 йилда ушбу кўрсаткич 10 424 тани ташкил этган (яъни +60% гача ошган).