Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент шаҳридаги 32 та автобус йўналишлари брутто шартнома асосида фаолият кўрсатишни бошлади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.07.2023 3911 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ59-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳридаги мунтазам автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтказиш белгиланган.

 

Шу муносабат билан, жорий йилнинг июль ойидан бошлаб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 8, 9т, 17т, 20, 39, 41, 43, 45, 52, 55, 61, 63, 68, 73, 82, 86, 98, 101, 104, 116, 125, 129, 130, 133, 138, 140, 146, 151, 153, 154, 181, 183-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто шартнома асосида амалга ошириш бошланди.