Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.03.2020 5625 Yangiliklar

Юртимизда ҳар йили анъанавий нишонланадиган Наврўз умумхалқ байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида,  Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида 556/555-рақамли қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра,  Тошкент – Урганч йўналишида ҳаракатланадиган 556-рақамли йўловчи поезди 2020 йил 20,  23 март кунлари соат 14: 40 да "Тошкент-Жанубий" темир йўл вокзалидан,  ҳамда Урганч – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-рақамли йўловчи пойезди 22,  24 март кунлари соат 11: 26 да Урганч темир йўл вокзалидан жўнайди.