Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ҳамда ташувчи уюшмалар томонидан муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.04.2020 9204 Yangiliklar

Карантин даврида халқимизга хос бўлган саховатпешалик каби эзгу амаллар кўплаб оилаларга қувонч олиб кирмоқда. Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам бериляпти. Шундай хайрли тадбирлар Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ходимлари ҳамда вилоятда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи бир қатор корхоналар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ходимлари ташаббуси билан вилоятда автотранспорт хизматини кўрсатиб келаётган “Озодбек Сарбон тарнс” МЧЖ, “Даврон Имрон транс” МЧЖ, “Меридиан транс” МЧЖ раҳбарлари ҳамкорлигида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Сойлиқ, Оқтош ҳамда Хондайлиқ МФЙ ҳудудидаги 100 дан ортиқ кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, шахсий гигиена ва антисептик воситаларини беғараз ҳомийлик хайрия сифатида тарқатилди.