Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманлари кесимида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари ва ҳайдовчилари иштирокида сайёр йиғилишлар ташкил этилмоқда.
Бу каби учрашувларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарларига ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этишини қатъий назоратга олиш, йўналишларда кунлик қатновни амалга оширишдан олдин ҳаракат хавфсизлиги бўйича белгиланган тартибда йўриқномалар ўтказиш ҳамда ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан, транспорт воситаларини эса техник кўрикдан ўтишини кучайтирилган равишда олиб бориш лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилмоқда.
Шунингдек, ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда тартибли ҳаракатланиши, йўловчиларни фақатгина оралиқ бекатларидан олиш ва тушириш лозимлиги, белгиланган жадвал асосида ўз вақтида ҳаракатланиши лозимлиги таъкидланди.
Бу каби сайёр йиғилишларни ўтказишда кўзланган асосий мақсад эса йўловчиларни ўз манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш, турли-туман йўл транспорт ҳодисалариинг олдини олишдан иборатдир.