Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент ер усти метросининг “Қўйлиқ – Қурувчилар” участкасидаги 5 та бекат фойдаланишга топширилди  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.04.2023 3902 Yangiliklar

 

 

Тошкентда метрополитен тармоғи 66,74 кмга, бекатлари сони эса 48 тага етди. 2016 йилгача бўлган кўрсаткич – 38 км ва 29 та бекатдан қарийиб икки баробарга кўпайди.

 

Кунлик йўловчилар сони эса 3 баравардан кўпга ортди ва бугунга келиб 620 мингдан зиёдни ташкил этмоқда. Бу охирги 6 йилдаги ислоҳотлар ва жадал ҳаракатлар натижасидир.

 

Қайд этиш жоиз, 2020 йил августида Ўрта Осиёда илк маротаба эстакада услубидаги Тошкент ер усти метросининг биринчи босқичи “Дўстлик – Қўйлиқ” участкаси ишга туширилди. Шу йили декабрь ойида эса Сергели йўли очилди.

 

Бугун, 25-апрель куни эса ер усти халқа метро йўлининг II босқичи доирасида қуриб битказилган 5 та бекатда “Қўйлиқ – Қурувчилар” участкасида йўловчи ташувлари бошланди

 

Янги бекатларнинг ҳар бири ўзига хос дизайнга эга, кенг, ёруғ ва файзли. Уларга замонавий лифт ва эскалаторлар ўрнатилган. Имконияти чекланган йўловчилар учун ҳам қулайликлар яратилган.

 

Ҳозир 12-бекатдан кейинги 3,64 километрлик “Қурувчилар – Қипчоқ” участкасида ҳам бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда

 

Ер усти метроси қурилишининг иккинчи босқичи тўлиқ якунланиши билан Тошкент метрополитенининг узунлиги 70 километрдан ортади, бекатлар сони эса 50 та бўлади.