Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкентда Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирокида юқори даражадаги уч томонлама учрашув бошланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.02.2021 4839 Yangiliklar

 

Тошкентдаги “Hilton” меҳмонхонасида Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган асосий халқаро молия институтлари раҳбарлари иштирокида юқори даражадаги Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари бошланди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбирлари Музаффар Камилов ва Анвар Илясов.

Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Афғонистон делегациясига - ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Покистон делегациясига эса - бош вазирнинг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд раҳбарлик қилмоқда.

Кўп томонлама музокаралар якунлари бўйича келгусида темир йўл маршрутини кузатиш, геодезия, гидрогеологик ва топографик тадқиқотлар ўтказиш учун қўшма халқаро экспедицияни ташкил этиш масалаларини назарда тутувчи Мозори – Шариф – Қобул – Пешовар темир йўлини қуриш бўйича қўшма ҳаракат режаси қабул қилиниши кутилмоқда.

Томонлар, шунингдек лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, лойиҳа олдидаги тадқиқотларни молиялаштириш ва темир йўл қурилишини тезкор бошлаш масалаларини ҳам келишиб оладилар.