27 ноябрь куни Тошкентда авиакомпаниялар, аэропортлар, транспорт-логистика компаниялари ва аэронавигация хизматлари провайдерлари вакилларини бир жой жамлаган “Cентрал Asia Air Cargo Summit” xалқаро авиация саммити бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирокчилар юк авиаташувлари соҳасидаги сўнгги тенденциялар ва инновациялар, авиация транспортини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, ҳаво бўйлаб юк ташиш соҳасида вужудга келаётган муаммолар ва уларнинг ечимини муҳокама этишди.
Тадбир очилишида иштирок этган Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев бугунги тез ўзгарувчан дунёда авиаташувлар соҳаси кўплаб муаммо ва янги имкониятларга рўбарў келаётганини таъкидлаб ўтди. – Электрон тижоратнинг ўсишидан тортиб, тезроқ ва самаралироқ етказиб бериш хизматларига бўлган талабнинг кескин ортиши, соҳани доимий равишда олға ривожланишига туртки бермоқда. Мазкур вазиятда янада рақобатбардош бўлиш ва мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш учун замон билан ҳамнафас ҳолда ушбу ўзгаришларга мослашиши зарур, – дея таъкидлади вазир ўринбосари.
Air Cargo Summit авиация соҳаси иштирокчилари ўртасида долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун самарали майдон вазифасини ўтади.