Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкентда олти давлат темир йўллари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.03.2022 4682 Yangiliklar

 

 

Бугун олти давлат – Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия темир йўллари раҳбарларининг икки кунлик учрашуви ўз ишини бошлади.

Тадбир доирасида “Осиё-Тинч океани минтақаси – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Йовропа” халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, халқаро мултимодал йўналиш бўйича юкларни узлуксиз ташишни ташкил этиш, қўшимча юк ҳажмларини жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, фиттинг платформаларини ўз вақтида йетказиб бериш ва тариф ставкаларини белгилаш масалаларини ҳал этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 19–20 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида бешта давлат – Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарларининг халқаро мультимодал йўналишни ривожлантириш бўйича биринчи учрашуви бўлиб ўтган. Мазкур учрашув сўнгида томонлар якуний баённомани имзолаганлар. 2020 йил 23 октябрда темир йўл маъмуриятлари (Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон) раҳбарларининг иккинчи йиғилиши. 2021 йилнинг 17 декабрида эса учинчи йиғилиш ВКА режимида бўлиб ўтди, унда Туркия томони Халқаро мультимодал йўналишни ривожлантириш тўғрисидаги протоколга қўшилди, томонлар мавжуд тариф имтиёзларини узайтиришга ҳам келишиб олдилар.