Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкентда енгил автомобилларда йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия варақаларини бериш тўхтатилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.04.2020 6380 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг баён қарорига кўра, йўловчиларни енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун карантин муддатига чеклов эълон қилинганлигини инобатга олиб, Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 15 апрелидан 5 майига қадар Тошкент шаҳрида йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензия варақалари бериш вақтинча тўхтатилди.

Махсус комиссиянинг баён қарорига асосан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида  юқоридаги лицензия варақаларига эга бўлган автотранспорт воситалари фақатгина йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка, кейтеринг) билан шуғулланиши белгиланди. Улар томонидан фақатгина озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм воситалар, шунингдек биринчи навбатда зарур маҳсулотлар ташилади. Бундан ташқари ҳолатларда яъни, йўловчи ташиш ёки фуқаролар билан боғлиқ бошқа фаолиятлар билан шуғулланган тақдирда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилади.

 Таъкидлаш жоизки айни кунда, Тошкент шаҳрида йўловчиларни енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензияланган автомобиллар сони 11 792 тага етди.

Ҳурматли тадбиркорлар, ўзимиз ва атрофимиздагиларнинг соғлигини сақлаш учун белгиланган тартиб қоидалар ҳамда чекловларга қатъий амал қилайлик.