Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкентдан Чорвоққа қатновчи автобус рейслари сони кўпайтирилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.06.2023 5478 Yangiliklar

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган эди.

 

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекати – Чорвоқ” йўналишида ҳар куни ҳаракатланади.

 

Эндиликда автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 7:00, 10:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди.

 

Чорвоқдан эса 6:00, 11:00, 14:00, 16:00 ва 18:00 да ҳаракатланади.

 

Эслатиб ўтамиз, қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўлкира нархи ҳамёнбоп 15 000 сўм. Йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.