Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт инспекцияси назорат тадбирларини кучайтиради

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.04.2023 4645 Yangiliklar

 

2023 йилнинг январь – март ойи якунлари бўйича Транспорт вазирлигининг автомобиль ташувларини назорат қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 125-2-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш билан боғлиқ 79 та ҳолат аниқланди.

 

Ушбу ҳолатлар юзасидан жарима тариқасидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилган. Жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида каботаж ташувлари билан боғлиқ энг кўп ҳолатлар Самарқанд вилояти (16 та), Тошкент вилояти (15 та), Сурхондарё вилояти (11 та) ва Наманган вилоятида (10 та) қайд этилган.

 

Шу ўринда миллий ташувчилардан каботаж ташувлари билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида (аниқ ва ишончли) маълумотларга эга бўлган тақдирда вазирликнинг 1167 ишонч рақамига қўнғироқ қилиб маълумот беришларини сўраймиз.