Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт соҳасини ривожлантиришда Франция компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.05.2023 2999 Yangiliklar

Жорий йилнинг 5-май куни Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

 

Йиғилишда иштирок этган транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев логистика, транспорт ва транспорт инфратузилмаси соҳасида Ўзбекистон – Франция муносабатларини ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтди.



Тадбир давомида Ж.Чориев Франциянинг транспорт соҳасидаги йирик компаниялари IVECO Bus, AIRBUS, ALSTOM, ATR, TAV Airpots holding раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

 

Музокараларда авиация, аэропортларда хизмат кўрсатиш, шаҳар жамоат транспортини ривожлантириш йўналишларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг бугунги ҳолати муҳокама этилди.

 

Томонлар ушбу йўналишлардаги ҳамкорликнинг ижобий динамикасини юқори баҳолаган ҳолда ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.