Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ТРАНСПОРТ ТИЗИМИДА ДАВЛАТ ТИЛИ ТАРҒИБОТИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.12.2020 5419 Yangiliklar

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Транспорт вазирлигида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишда вазирлик тизимидаги ташкилотлардан ҳужжатларнинг давлат тилида қатъий юритилишини таъминлаш бўйича тайинланган масъул ходимлар иштирок этди, ҳудудий транспорт бошқармалари ходимлари қатнашиши учун видеоконференцалоқа таъминланди.

Ўзбекистон давлат мадҳияси садолари билан бошланган тадбирда айнан мадҳиянинг яратилиш тарихи ва унинг йиллар давомида халқимизга ғурур ва ифтихор бағишлаб келаётганлиги, ҳуқуқ ва эркинликларимиз асоси бўлган Бош Қомусимизнинг аҳамияти ҳақида алоҳида таъкидланди.

Тадбирда, шунингдек мамлакатимиз транспорт тизимида давлат тилини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз борди.

Жорий йилда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш, иш юритишни давлат тилида ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан ўтказилган йиғилиш баёнида кўрсатилган масалалар бўйича маълумотлар берилди.

Эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар транспорт корхона ва ташкилотлари кесимида таҳлил қилинди. Тизимда “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун меъёрларига амал қилиниши, иш юритиш имло хатоларсиз, техник хато ва камчиликларсиз амалга оширилиши ва бу ишлар юзасидан жамоатчилик назорати кучайтирилиши зарурлиги таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар таклиф ва ташаббуслари инобатга олиниб, келгуси йил учун иш режалари белгилаб олинди.