Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт университети Урганч шаҳри транспорт тизимини такомиллаштириш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.05.2023 1859 Yangiliklar

 


Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Урганч шаҳар ҳокимияти ўртасида имзоланган хўжалик шартномасига мувофиқ Автомобиль транспорти муҳандислиги факултети томонидан шаҳар транспорт тизимини такомиллаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Шу муносабат билан университетда Корея делегацияси вакиллари учун мазкур лойиҳанинг таҳлил жараёни бўйича тақдимот ўтказилди.

 

Тақдимотда Урганч шаҳрининг транспорт тизимини такомиллаштириш, транспорт моделини ташкил этиш, шаҳардаги чорраҳалар, кўчалар, чизиқли объектларнинг динамик транспорт модели лойиҳаси, шаҳарда ўтказиладиган йўл синовлари босқичлари, жамоат транспорти интенсивлигини аниқлаш бўйича таклифлар хусусида батафсил маълумот берилди.