Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт университетида “Инновацион релсли транспорт” компетенциялар маркази ташкил этилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.02.2025 432 Yangiliklar

Тошкент давлат транспорт университетида “Инновацион релсли транспорт” компетенциялар марказини ташкил этиш бўйича АНО ДПО “ТМХ Корпоратив Университети” ўртасида келишув имзоланди.

 

Янги марказ транспорт муҳандислиги, хусусан, темир йўл ва метро транспорти соҳасида мутахассислар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга йўналтирилган замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича асосий платформа бўлиб хизмат қилади.